Ўзбекистонда «Onix» автомобили 2022 йил охири–2023 йил бошида ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда «UzAvto Motors» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Kapital.uz»

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг август ойида «Onix» ва «Tracker-2» автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Асакадаги заводда зарурий ишлар олиб борилган.

Таъкидланишича, «Onix» машинасининг биринчи партияси ишлаб чиқарилгандан сўнг олти ойлик синов муддатидан ўтиши керак. Автомобиллар турли хил иқлим шароитида, ҳар хил йўлларда синовдан ўтказилади. Уни серияли ишлаб чиқариш фақат тўлиқ тестдан ўтгандан кейингина бошланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда «Onix» ва «Tracker» ишлаб чиқариш учун қанча маблағ ажратилиши маълум қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда «Onix» автомобили сотувга чиқарилганига муносабат билдирилган.