Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги хонадонда меҳмон бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, ташриф давомида тумандаги Хўжалар маҳалласида аҳолининг яшаш тарзи билан танишган. Маҳалла Қоракўл тумани марказида жойлашган бўлиб, унда икки 2800 нафардан зиёд аҳоли яшаши айтилган. Шунингдек, маҳаллада кўплаб савдо шохобчалари, тўқимачилик корхоналари борлиги қайд этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев шу маҳаллада яшовчи Соҳиб Хўжамбердиев хонадонида меҳмон бўлган. Оила бошлиғи тадбиркор ҳисобланиб, турмуш ўртоғи Дилором билан икки фарзандни тарбиялаб, вояга етказган. Улар томорқада ва кичик иссиқхонада полиз маҳсулотларини етиштириши таъкидланган. Хонадон эгалари билан Президент ўртасида мамлакатдаги тинчлик, бугунги имкониятлар, ислоҳотлар натижаси ҳақида суҳбат бўлиб ўтган. Маҳалла нуронийлари юртимизга қут-барака ва фаровонлик тилаб дуо қилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби фаолияти билан танишганди. Шунингдек, Президент Бухорода «Заковат»нинг гранд финалига ташриф буюрган.