Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 12 октябрь куни «Spark» va «Газель» тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, воқеа Беруний–Навоий–Самарқанд дарвоза кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Унда ҳайдовчи, 1973 йилда туғилган Ғ.А. бошқарувидаги «GAZ» русумли йўловчи ташувчи автомобиль ҳамда ҳайдовчиси, 1989 йилда туғилган А.М. бошқарувида бўлган «Spark» русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, тўқнашув оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари бошланган. Бошқарма барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Аввалроқ Наманганда «Spark» пиёдани уриб юборганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида 18 ёшли йигит «Жигули»да бетон деворга урилган.