Вандаллар ҳужумига учраган Колумб ҳайкали, Калифорнияда ёнган каньон, Испанияда ўтган ҳарбий парад — 12 октябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Чилининг Макуль шаҳридаги шина заводида ёнғин келиб чиқди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди.

Подмосковье вилоятидаги турар-жой музейидаги ўрдак.

Непалдаги невар жамоалари худолар ва маъбудларнинг шайтонлар устидан ғалабаси шарафига ўтказиладиган Сикаали байрамини нишонламоқда.

Компасу тропик циклони Гонгконг соҳилларига кучли шамол ва баланд тўлқинларни бошлаб келди.

Мадридда Испания миллий байрами муносабати билан ҳарбий парад ўтказилди.

Санкт-Петербургда Андреэвский байроғини кўтариш ва «Магадан» сув ости кемасини Россия денгиз флотига қабул қилишнинг тантанали маросими бўлиб ўтди.

Лондондаги Христофор Колумб ҳайкали вандаллар ҳужумига учради. Улар ҳайкални қизил бўёқ билан бўяган.

Буюк Британияда қандолатчи Вилли Вонка ҳақидаги фильмни суратга олиш ишлари бошланди. Фильмда бош ролни Голливуд актёри Тимоти Шаламе ўйнайди.

Маврикий оролларидаги геккон.

Калифорниядаги Рефухио каньонида ёнғин содир бўлди.