Буюк Британия қироличаси Елизавета II биринчи марта омма олдига ҳассада чиқди. Бу ҳақда «The Daily Mirror» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, қиролича Буюк Британия легиони тузилганининг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда иштирок этган. Жараён Лондондаги Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтган. Воқеа жойидан олинган суратда бу йил 95 ёшини нишонлаган Елизавета II биринчи марта ҳасса билан тасвирга олинган.

«The Daily Mirror» 
«The Daily Mirror» 

Маълумот ўрнида, Буюк Британия қироличаси Елизавета II набираси шаҳзода Уильямнинг 8 ёшли ўғли Жоржни қироллик тахтига тайёрлашни бошлагани хабар берилганди.  Келтирилишича, шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг ўғли тахт вориси сифатида отасидан кейин иккинчи ўринда туради. Елизавета II чеварасини қироллик тахтига тайёрлаш учун у билан кўпроқ вақт ўтказаётгани, биргаликда шахсий учрашувларда қатнашаётгани маълум қилинган. Ўз навбатида, шаҳзода Уильям бу каби қироллик дарсларини 13 ёшлигида олгани таъкидланган. 

«The Daily Mirror» 

Нашрнинг қайд этишича, саккиз ёшли шаҳзода Жорж — боғда футбол ўйнаш ва ҳашаротларни овлаш билан шуғулланадиган бепарво бола. Аммо айрим манбалар боланинг ота-онаси унга бир кун келиб Британиянинг асосий одамига айланиши мумкинлигини айтгани, шу сабабли у оиласининг унга бўлган муносабати алоҳида эканини билиши таъкидланган.

Аввалроқ Елизавета II яширин ерости йўлагидан фойдаланиши маълум қилинганди. Шунингдек, Елизавета II вафот этганда амалга ошириладиган ҳаракатлар режаси ҳақида хабар берилган.