Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Getty Images» 

Буюк Британияда жаҳли чиққан мотоциклчи намойиш пайтида йўлларни тўсиб қўйган намойишчиларнинг баннерларини тортиб олмоқда.

Фото: «TASS» 

Россиянинг Новосибирск шаҳрида ер ўпирилиши оқибатида икки машина чуқурга тушиб қолди.

Фото: «Getty Images» 

Шри Ланкада Ҳиндистон мудофаа вазирини кутиб олиш учун ҳарбийлар саф тортди.

Фото: «AFP» 

Ҳиндистонда Дурга Пужа шарафига ўтказиладиган байрамда қизлар маъбуда Дурга қиёфасида безанди.

Фото: «Getty Images» 

АҚШда куз ранглари.

Фото: «Anadolu Agency» 

Яман пойтахти Сана шаҳридаги Сабин шифохонасида тўйиб овқатланмаслик сабабидан ётқизилган чақалоқ.

Фото: «AFP» 

Фаластинлик аёл Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида зайтун йиғиш учун Исроил назорат пунктидан ўтишни кутиб турибди.

Фото: «Getty Images» 

Таиландда қамоқхона эшиги олдида сиёсий маҳбусларга дастак ўлароқ намойиш ўтказаётган аёл баданини қизил рангга бўяди.

Фото: «AFP» 

Кобулдаги Халқаро Қизил хоч жамияти томонидан ташкил этилган реабилитация марказида «Толибон» ҳамда собиқ ҳукумат кучлари ёнма-ён даволанмоқда.

Фото: «Shutterstock» 

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги болалар шифохонаси ойнасини тозалайдиган ходимлар Болалар кунида супер қаҳрамонлар либосида ўз вазифасини бажармоқда.