Давлат солиқ қўмитаси Google LLC ва Microsoft Store дўкони оператори Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинганини маълум қилди.

Фото: «Shutterstock»

Қайд этилишича, икки йил ичида Google Commerce Limited, Google Voice, Google Ireland Limited ва Google Cloud EMEA солиқ ҳисобига киритилган. Бундай корхоналарни солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олиш Солиқ кодексининг янги таҳририда назарда тутилган. Ҳужжат 2020 йил бошидан кучга кирган. Кейинчалик қўмита қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус идорани очган. Хорижий интернет компаниялар у орқали солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиши йўлга қўйилган.

Идора орқали Xsolla, Netflix, Apple, Samsung, Booking.com, Facebook, Spotify, LinkedIn ва бошқа хорижий компаниялар ҳам рўйхатдан ўтган. Уларга хизматларга ҳақ тўлашда 15 фоизли ставка бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш юклатилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2020 йилда электрон сервислар қанча солиқ тўлагани маълум қилинганди.