Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни қарийб 2 минг кишига ошмоқда. Давлат статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 35,1 миллион кишини ташкил этмоқда. Йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 1,5 фоизга ошган. Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 57 минг 811 кишига кўпайган.

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига ошган. Шунингдек, Ўзбекистонда йил бошидан бери 670,7 минг туғилиш қайд этилган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум бўлганди. Шунингдек, мамлакатда доимий аҳолиси энг кўп ҳудудлар ҳақида хабар қилинган.