Қонунчилик палатасида 13 октябрь куни Жиноят кодексига ўзгартириш киритишга доир қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев Telegram каналида хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Президентнинг 2021 йил 9 августдаги «Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кам ёшини ўн тўрт ёш қилиб белгилаш таклиф этилганди.

Депутатнинг таъкидлашича, хориж мамлакатлар, хусусан, Германия, Италия, Испания, Япония ва МДҲ мамлакатлари жиноят қонунчилигида жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик белгиланиши ўн тўрт ёш ҳисобланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда вояга етмаганларни жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўзгариши мумкинлиги хабар қилинганди. Шунингдек, ҳокимият вакилига қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилгани маълум қилинган.