Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош наркологи Зариф Ашуров мамлакатда гиёҳвандликка қарамлар сонини маълум қилди.

Фото: «Yandex»

Тиббиёт фанлари доктори Зариф Ашуров дунё аҳолисининг 31 миллиондан ортиғи гиёҳванд моддалар истеъмоли туфайли жиддий касалликларга чалинганини айтди. Шунингдек, мутахассис Ер юзидаги барча ўлим кўрсаткичининг 23 фоизидан ортиғи наркотиклар истеъмоли билан боғлиқлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 5 мингга яқин киши гиёҳвандликка қарамлар ҳисобида туради. Уларнинг 31 фоизини 20–40 ёшдагилар ташкил этади. Айтилишича, беморларнинг 1,8 фоизида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси аниқланган.

Аввалроқ Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши дастури имзоланиши айтилганди. Шунингдек, Тошкентда 1,5 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилган.