Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 11 октябрь куни «Cobalt» велосипедчини уриб уборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, воқеа 4R-27 автомобиль йўлининг Гулистон шаҳри ҳудудидан ўтувчи 5-километрида содир бўлган. Ҳодиса содир бўлган жойда транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини тартибга солувчи тегишли йўл белгилари ўрнатилган.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисасига «Cobalt» ҳайдовчисининг эътиборсизлик оқибатида велосипедда ҳаракатланган фуқарони кўрмай қолиши сабаб бўлган. «Sirdaryo xabarlari»нинг маълум қилишича, воқеа оқибатида жабрланувчи шифохонада вафот этган.

Аввалроқ Наманганда «Damas» велосипедчини уриб юборганди. Шунингдек, Тошкентда юк машинаси йўлини тўсган аёлни уриб кетган.