Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 11 октябрь куни «Tracker» автомобили трактор билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, воқеа туман ҳудудидан ўтган 4Р-20 Тошкент–Тўйтепа автомобиль йўлининг 27-километрида содир бўлган. Унда Тошкент шаҳридан Нурафшон шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи — 1990 йилда туғилган З.И. бошқарувидаги «Tracker» русумли машина 1964 йилда туғилган Н.С. бошқарувидаги 2 та тиркамали «МТЗ-80» русумли трактор билан тўқнашган. Қайд этилишича, улар бир йўналишда ҳаракатланган.

Таъкидланишича, тўқнашув оқибатида «Tracker» ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланган.

Аввалроқ Тошкентда «Spark» va «Газель» тўқнашиб кетганди. Шунингдек, Наманганда «Spark» пиёдани уриб юборган.