Ўзбекистонга Туркиядан мамлакатда янги ҳисобланган «Sinovac» вакцинасининг 200 минг дозаси келтирилиши хабар қилинганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати вакцинанинг мамлакатга олиб келинганини маълум қилди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот

Қайд этилишича, 13 октябрь куни Истанбул–Тошкент рейси билан мамлакатга «Sinovaс» вакцинасининг 200 минг дозаси, шунингдек, 20 минг қути «Фавипиравир» дори препарати олиб келинди.

Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдамига оид имзоланган битим асосида олиб келинган вакцина мамлакатга келтирилган олтинчи вакцинадир. Шундай қилиб, Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 миллион 673 минг 528 дозани ташкил қилмоқда.