Бухоро вилояти Когон туманида 11 октябрь куни «Волга» автомобилининг газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Йўл харакати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Йўл харакати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, ҳодиса А-380 йўли Бухоро–Ғузор–Денов йўналишининг 207-километрида содир бўлган. Воқеа оқибатида автомобиль ичидаги йўловчи ва ҳайдовчи вафот этган. Қайд этилишича, ҳодисага автомобилга ўрнатилган газ баллонининг носозлиги сабаб бўлган.

Аввалроқ Сурхондарёда «Cobalt» уриб юборган «Matiz» ағдарилиб кетганди. Қамчиқ довонида «тормоз»и бузилган юк машинаси ағдарилгани хабар қилинган.