Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус пандемияси туфайли 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида биринчи марта сил касаллигидан ўлим ҳолатлари кўпайганини маълум қилди. Бу ҳақда  мавжуд маълумотларга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Financial Times»

Ҳисоботда таъкидланишича, 2020 йилда 1,5 миллионга яқин одам сил касаллигидан вафот этган. Касалликдан ўлимнинг кўпайиши, асосан, 30 мамлакатда кузатилган.

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг прогнозларига кўра, 2021 ва 2022 йилларда сил касаллиги билан касалланган ва ўлганлар сони анча кўп бўлиши мумкин. Чунки хасталикни даволаш учун асосий хизматларни кўрсатиш ва улардан фойдаланишдаги муаммолар тобора кўпайиб бормоқда», дейилади хабарда.

Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда 4,1 миллионга яқин одам сил касаллигидан азият чекади. Ҳисоботда айтилишича, бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 2,9 миллионга ошган.

Аввалроқ ЖССТ ҳаво сифати бўйича 15 йил ичида биринчи марта ҳисобот эълон қилганди. Шунингдек, ташкилот коронавирусга оид яхши янгилик берган ва коронавирус етиб бормаган давлатни очиқлаган.