Ливан пойтахти Байрутда номаълум шахслар томонидан ўқ узилиши фонида «Ҳаракет Амал» ва «Ҳизбуллоҳ» партияларини қўлловчи намойишчилар ҳамда ҳарбийлар ўртасида кучли тўқнашув юз берди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, намойишчилар Байрутдаги бош суд биноси олдида портдаги портлаш ишини олиб бораётган судья Тарек Битарнинг ишдан олинишини талаб қилиб, тинч намойиш ўтказишни режалаштирган. Намойишларнинг фикрича, ушбу судьянинг қарорлари сиёсийлашиб кетган ва қонунга зиддир.

Маълумотларга кўра, ҳарбийлар ва бир гуруҳ қуролли кишилар ўртасидаги жанг бир неча соат давом этган. Бунга параллель равишда жанг бўлаётган ҳудуддан тинч аҳолини эвакуация қилиш ишлари давом этган. Ливандаги Қизил Хоч ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, 6 киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Аввалроқ Байрутда озиқ-овқат нархидан норози аҳоли намойиш ўтказганди. Шунингдек, мамлакатда 13 ой ичида ҳукумат таркиби шакллантирилган.