Беларусь президенти Александр Лукашенко 14 октябрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга «Қирғизистон президенти» деб мурожаат қилди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: МДҲ давлатлари интернет портали

Маълум қилинишича, Лукашенко нутқидаги хатосини тезликда тўғрилаган ва Тўқаевга Қирғизистон президенти деб мурожаат қилган. Мазкур жараён юз берган йиғилишда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар — Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари иштирок этган. Шунингдек, иттифоққа кузатувчи давлатлар — Куба ва Ўзбекистон президентлари ҳам йиғилишда қатнашган.

Таъкидланишича, учрашув иштирокчилари иқлим ўзгариши муаммоси, нефть маҳсулотларининг умумий бозорини шакллантириш, божхона тўловларини тартибга солиш ва халқаро ҳамкорликнинг бошқа жиҳатларини ўз ичига олган ўнта масалани муҳокама қилган.

Аввалроқ Лукашенко қандай ҳолатда абадий президент бўлиб қолиши маълум қилинганди. Шунингдек, у Россия ва Беларусь бирлашиши ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритган.