Марказий сайлов комиссияси президентлик сайлови натижалари қанча муддатда эълон қилиниши бўйича маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, сайлов якунлари бўйича Марказий сайлов комиссияси қарори сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай, яъни 2021 йил 3 ноябргача қабул қилинади. Шунингдек, қарор комиссиянинг расмий веб сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинади.

Аввалроқ Ўзбекистонда президентлик сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёнида амал қилиниши керак бўлган қоидалар маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти сайлови учун партияларга давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилгани айтилган.