Ўзбекистонда рухсатсиз тадбиркорлик билан шуғулланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Бу ҳақда «Норма» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 12 октябрь куни «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун қабул қилингани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун қабул қилинган. Қонун билан Фуқародик кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилган. 

Қайд этилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165-моддасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Шунингдек, Жиноят кодексининг 190-моддасида фаолият билан лицензиясиз шуғулланганлик учун жавобгарликдан ташқари, фаолият билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик кучайтирилган.

Таъкидланишича, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда фаолият билан лицензиясиз, шунингдек, фаолият (ҳаракатлар) билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёки хабарнома юбормасдан шуғулланиш оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади. Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2021 йил 12 октябрдан кучга кирган.

Янги тартибга кўра, мазкур жиноят содир этиш қуйидагича жавобгарликка сабаб бўлади:

Скрин: «Норма»
Скрин: «Норма»

Аввалроқ Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказиш қоидалари ўзгартирилганди. Шунингдек, мамлакатда ҳокимият вакилига қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилган.