АҚШ Ўзбекистонда терроризмга қарши курашиш кучларини жойлаштирмоқчилиги айтилганди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Марказий Осиёга АҚШ қўшинларининг киритилиши эҳтимолини баҳолади. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Лавровнинг сўзларига кўра, Россиянинг Марказий Осиё мамлакатларидаги шериклари ўз ҳудудида Америка кучларини жойлаштиришни хоҳламаслигини таъкидлаган. «Марказий Осиёдаги қўшниларимиз, иттифоқдошларимиз, биз билан алоқада бўлган стратегик шериклар, бундай ташрифлар улар учун қабул қилиниши мумкин эмаслигини тасдиқлайди», — деган Россия ташқи ишлар вазири.

Шунингдек, у мазкур минтақадаги давлатлар АҚШ ва NАТО қўшинларини ҳудудида бўлмаслигини назарда тутганини айтган.

Маълумот ўрнида, 12 октябрда Лавров NАТО Афғонистонни тарк этгач, Осиёга кучларини жойлаштиришга интилаётганини айтганди. У, шунингдек, альянснинг Марказий, Жанубий ёки Жануби-Шарқий Осиёга кучларини жойлаштириш ва бу ҳудудларга афғон қочқинлари оқимини юборишни режалаштираётганини қайд этганди.

Мавзуга доир: Ўзбекистон АҚШ қуролли кучлари бўлинмаларини ҳудудига жойлаштирадими?

Аввалроқ Марказий Осиёнинг қатор давлатлари АҚШ билан алоқани давом эттиришдан манфаатдорлиги айтилганди. Шунингдек, АҚШ элчиси Американинг Марказий Осиёдаги Россия базаларидан фойдаланиш режаси ҳақида гапирган.