Тошкент шаҳрида 14 октябрь куни Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда президентлик сайловларини ёритиш жараёни учун хизмат қилишга мўлжалланган Халқаро медиа ҳолнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, медиа ҳолда сиёсий партиялар дастурлари тақдимоти; идоралар, вазирликлар ва бошқа ташкилотлар билан мулоқотлар; журналист ва блогерлар иштирокидаги брифинглар; маҳорат дарслари ва танловлар — жами 40 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Фото: «Bugun.uz»

Очилиш маросимида Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов, Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари Шерзод Олимовлар сўзга чиқди.

Фото: «Bugun.uz»

«Медиа ҳолни ташкил қилишдан асосий мақсад сайлов жараёнлари ҳақида халқимиз ва дунё ҳамжамиятини мунтазам равишда тезкор ва холисона хабардор қилиб боришдан иборат», — деди Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқов.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумот учун, Халқаро медиа ҳолл 26 октябрга қадар фаолият олиб боради.

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти сайлови учун чет давлатларда тузилган участка комиссиялари таркиби тасдиқланганди. Шунингдек, сайлов кампаниясига старт берилганди.