«UzAuto Motors» 14 октябрь куни бир нечта автоконтейнерларга ортилган «Gentra» автомобиллари дон омборига олиб кетилганига изоҳ берди.

Кадр: Telegram / @uzavtomotorscom

Маълум бўлишича,  компания бу хабарни тасдиқлаган. Айтилишича, кунига 250-300 та «Gentra» автомобили ишлаб чиқарилади. Ушбу автомобиллар яримўтказгич деталининг йўқлиги сабабли ўз эгаларига топширилмайди. Сабаби автомобиль тайёр бўлганига қарамай, биргина деталнинг йўқлиги қайсидир тизимнинг ишламаслигига сабаб бўлади.

«UzAuto Motors» ушбу детални олиши биланоқ уни автомобилларга ўрнатишини ва харидорга топширишини маълум қилган. Қайд этилишича, тайёр лекин сотиб бўлмайдиган  автомобиллар заводдаги тайёр маҳсулот учун ажратилган жойни тўлдириб бўлган. Шу сабаб билан «UzAuto Motors»  «Ўздонмаҳсулот» билан автомобилларни корхона ҳудудида вақтинча сақлаш тўғрисида шартнома тузган.

Аввалроқ Ўзбекистонда «Onix» автомобили қачондан ишлаб чиқарилиши айтилганди. Шунингдек, «UzAuto Motors» «Captiva»нинг 2022 йилги модели нархларини эълон қилган.