Японияда Ким Чен Инга қарши суд жараёни бошланди
Токио суди Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга қарши ишни кўришни бошлади. Бу ҳақда «NDTV» хабар берди.

Маълум қилинишича, бешта даъвогар давлат раҳбарини одам ўғирлашда айбламоқда. Таъкидланишича, улар кореяликларнинг «бахтли ҳаёт» ҳақидаги ташвиқотига ишониб, ватанга қайтариш дастури доирасида Япониядан Шимолий Кореяга келган.
Қайд этилишича, Ким Чен Ин судга Шимолий Корея вакили сифатида чақирилган, бироқ у судга келмаган. «Биз етказилган зарарнинг қопланишини кутмаяпмиз. Лекин, умид қиламизки, Япония ҳукумати бу иш бўйича Шимолий Корея билан музокара ўтказа олади», — дея таъкидлаган даъвогарларнинг адвокати.
Маълумот ўрнида, Шимолий Кореяда ватанга қайтариш дастури 1959 йилдан 1984 йилгача амалда бўлган. Бу вақт мобайнида 90 мингга яқин этник корейс Японияни тарк этган.
Аввалроқ Шимолий Корея нима учун Жанубий Корея билан алоқаларни узгани маълум қилинганди. Шунингдек, Шимолий Корея етакчиси армиянинг жанговар тайёргарлигини кучайтиришга чақиргани ҳақида хабар берилган.