Ердаги энг катта тош «санъат галереяси» бўлган Сармишсой дараси — суратларда

Навоий вилоятида 14–15 октябрь кунлари бир қатор маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳудуддаги сайёҳлик марказлари, музей-қўриқхоналар ва тарихий обидалар бўйлаб инфо-тур ташкил этилди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Туризм ва спорт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган инфо-тур доирасида ОАВ вакиллари дастлаб ердаги энг катта тош «санъат галереяси» дея аталадиган Сармишсой археологик мажмуаси музей-қўриқхонасида бўлди. Қоратоғ тоғининг жанубий ёнбағридаги Нурота тоғларида жойлашган ушбу дара Навоий шаҳридан 40 километрча узоқликда жойлашган. 

Қайд этилишича, Сармишсой Ўзбекистоннинг тарихий ва ландшафт сенсацияси деб номланиш ҳуқуқини петроглифлар — очиқ тош юзаларида ўйилган қадимий тасвирлар туфайли олган. Олимлар Сармишсой дарасининг 20 кило метр квадрат майдонида 10 мингга яқин петроглифларни топган. Ушбу петроглифлар Сармишсой дарасининг қоятошларида қачон пайдо бўлгани номаълум. Аммо, олимларнинг таъкидлашича, қадимги одамларнинг илк манзилгоҳлари палеолит даврида айнан Сармишсой дарасида пайдо бўлган.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

«Сойнинг икки соҳилидаги қоятошларга ишланган ўн мингдан ортиқ петроглифлар аждодларимиз маданиятининг тараққиётини акс эттирган. Жумладан, тош асарларда оловнинг кашф этилиши, ёввойи ҳайвонларни хонакилаштириш даврлари, чорвачилик маданияти тарихи ва ов жараёнлари тасвирланган.

Ўзбекистондаги тарихий санъатнинг табиий галереялари орасида Сармишсой дараси биринчи ўринни эгаллайди. Унинг петроглифлари ноёб архив, аждодлар ҳаёти, тарихи ва маданияти тўғрисида маълумотларни ўз ичига олган ўзига хос ‘энциклопедия‘дир», — дейди қўриқхона раҳбари Рамазон Эгамов.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Унинг сўзларига кўра, тасвирларнинг бир қисми тошларга ўйилган, баъзилари охра асосида бўялган. Уларнинг пайдо бўлиши даранинг юқори қисмида бир вақтлар муқаддас жойлар ва қурбонлик жойлари бўлгани билан боғлиқ деб ишонилади.

Шунингдек, буқа турларнинг энг қадимий тасвирлари милоддан аввалги VII–II мингйилликда яратилган. Уларда дастлабки темир даври, кийик, архар, туялар, отлар ва чавандозлар тасвирлари, ов манзаралари ва маросимлар ифодаланади.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Бундан ташқари, инфо-тур иштирокчилари Навоий вилоятининг Конимех туманида жойлашган «Kemel travel» дам олиш масканида ҳам бўлди. Бу ерда 10 та ўтов бўлиб, улар ўзбек ва қозоқ миллати маданиятига хос қилиб безатилган. Хусусан, дам олиш маскани 50 ўриндан иборат. Туман марказидан 60 километр узоқликда жойлашган ушбу масканда туя ва отлар бўлиб, келган сайёҳлар туялар орқали саёҳат қилишлари мумкин.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Бу маскан Қизилқум чўлининг бепоён кенгликларида жойлашгани сабабабли сайёҳлар кеч тушганда табиат гўзалликларидан баҳро олиши учун шароит қилинган. Ўтовларнинг марказида гулхан ёқилиб, бахшилар томонидан ўзбек ва қозоқ тилларида турли хил куй-қўшиқларни куйлаш имкони ҳам мавжуд.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг нечта объекти UNESCO’нинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистондан ноқонуний олиб кетилган маданий бойликлар Россиядан қайтарилгани ҳақида хабар берилган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди