14:06 | 16.10.21 58
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида автобус қатнови тикланди
Йўналиш бўйича йўл ҳақи маълум қилинди
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридан Тошкентга автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Маълум қилинишича, автобуснинг биринчи қатнови 18 октябрдан амалга оширилади. Автобус соат 8:00 дан ҳаракатланади. Унинг Тошкентдан қайтиш вақти соат 18:00 га мўлжалланган. Таъкидланишича, бир томонлама йўналиш учун йўл ҳақи 100 сомоний (94 346 сўм)ни ташкил қилади. Хўжанд–Тошкент ўртасидаги автобус қатнови ҳар куни амалга оширилади.
Маълумот ўрнида, мамлакатлар ўртасида автобус қатнови пандемиянинг бошланишида тўхтатилган эди.
Аввалроқ Тошкентда «Янги Ўзбекистон» боғига янги автобус йўналиши йўлга қўйилиши маълум қилинганди.