Судандаги намойишлар, Каъба атрофида йиғилган намозхонлар, болалар билан учрашган президент — 17 октябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Гаитилик рақс гуруҳи аъзолари Бостон шаҳридаги Mission Hill маҳалласида ўз чиқишларини кутмоқда.

Россиялик актриса Юлия Пересильд режиссёр Клим Шипенко ва космонавт Олег Новицкий билан биргаликда космосда фильм суратга олиб қайтиб тушди.

Олимлар Испаниянинг Пальма оролида отилиб чиқаётган вулқон атрофида ўрганиш олиб бормоқда.

Суданда намойишчилар ўтиш ҳукуматини тарқатиб юборишни талаб қилиб президент саройи олдида намойиш ўтказди.

Италиянинг Милан шаҳрида коронавирусга қарши мажбурий эмлаш ва санитар паспортга қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.

Тель-Авивдаги Рабин хиёбонида 2020 йилда ғайритабиий сабаблар туфайли вафот этган инсонлар исми ёзилган лавҳалар ўрнатилди.

Намозхонлар коронавирус пандемияси бошланганидан буён биринчи марта мусулмонларнинг муқаддас шаҳридаги Катта масжидда елкама-елка намоз ўқиди.

АҚШ президенти Жо Байден Ҳартфордда болалар ривожланиш марказида болалар билан кўришди.

Венгрия пойтахти Будапештда мода ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Сиднейда коронавирус пандемияси сабаб киритилган чекловлар юмшатилиши ортидан одамлар ресторанларда овқатланмоқда.