Россияда 62 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 62 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда «Невские Новости» хабар берди.

Фото: «Комсомольская правда»

Маълум қилинишича, эркакнинг жасади ўз машинасида икки кўча чорраҳасидаги ҳудудда аниқланган. Ҳуқуқ-тартибот бўлинмалари дастлабки тергов натижаларига кўра, марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани ва илгари судланмагани маълум бўлган.

Қайд этилишича, машинада жасад борлиги ҳақида полицияга 11 октябрь куни соат 15:35 да хабар қилинган. Ташқи текширувлар пайтида жасадда қотиллик излари топилмаган. Эслатиб ўтамиз, Москва шаҳрида оғзида ғишт бўлаги бўлган ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилганди. Унинг мурдаси маҳаллий аҳоли вакили томонидан Рябиновая кўчасидан аниқланган. Марҳумнинг ёнида Рязан вилоятида вақтинча рўйхатдан ўтгани ҳамда 1990 йилда Ўзбекистонда туғилганини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлган.

Аввалроқ Россияда қабристон яқинидан ўзбекистонлик йигитнинг жасади топилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ўзбекистонлик эркак новвойлик қилиш учун борган жойида вафот этгани маълум қилинган.

Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
Жамият18:06 | 28.9.22
Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони калтаклади. Суд эса уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади
Жамият, Жаҳон, Қорақалпоғистон17:41 | 28.9.22
ОТБ Оролбўйи ҳавзасида амалга ошириладиган лойиҳaга 150 млн доллар ажратади