«Толибон» ҳаракати Панжшер қаршилик кучлари билан тўқнашувда жиддий зарар кўрди

«Толибон» ҳаракати жангчилари Афғонистоннинг Боғлон вилоятида Панжшер қаршилик кучлари билан кечган шиддатли жангларда жиддий зарар кўрди. Бу ҳақда қаршилик фронтидаги манбаларига таяниб, «Коммерсант» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Маълум қилинишича, жанглар Пули-Ҳисор ва Дих-Сала туманларида бўлиб ўтган. Бу ерда ҳаракат 60 дан ортиқ одамини йўқотиб, чекинишга мажбур бўлган. Боғлон вилояти жануби-шарқда Афғонистонда ҳаракат ҳокимият тепасига келганидан кейин қаршилик марказига айланган Панжшер вилояти билан чегарадош ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, «Толибон» ҳаракати ва миллий қаршилик фронти ўртасида Бағлон вилоятида тўқнашув юз берганди. Маълум қилинишича, вилоятнинг Андароб ҳудудида бўлиб ўтган тўқнашувда қаршилик кучларининг икки қўмондони ҳалок бўлган. «Томонлар ўртасидаги жангда, шунингдек, ‘Толибон’нинг 7 нафар аъзоси йўқ қилинди», дейилган хабарда.

Маълумот ўрнида, Панжшер қаршилик кучларини қўллаб-қувватловчи Афғонистон миллий конгресс партияси раиси Абдуллатиф Педрам қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракати вакиллари билан музокара ўтказишга тайёрлигини ва Тожикистон бундай мулоқот учун мос майдонга айланишини таъкидлаган.

«Қаршилик кучлари ‘Толибонʼ ҳаракати билан музокараларни ҳеч қачон рад этмаган ва Тожикистон бунинг учун яхши минбарга айланиши мумкинлигини қайд этган», — дейди сиёсатчи. Унинг айтишича, Афғонистондаги қаршилик кучлари ва «Толибон» ҳаракати ўртасидаги уруш Панжшер вилояти шимолидаги водийларда, шунингдек, қўшни Боғлон вилояти ҳудудида давом этмоқда.

Қайд этилишича, қаршилик кучлари Панжшер дараси орқали ўтадиган асосий йўлнинг ҳар икки тарафидаги тоғ водийларини назорат қилмоқда.

Аввалроқ Панжшер қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракати қўмондонларидан бирига қарши «ов» эълон қилганди. Шунингдек, уларнинг айни пайтда нима билан шуғулланаётгани кўрсатилганди.

Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди
Янгиликлар19:16 | 1.2.23
Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди
Жиззахда қармоқ ёрдамида сақоқушни овлаган шахс ушланди — видео
Янгиликлар18:52 | 1.2.23
Жиззахда қармоқ ёрдамида сақоқушни овлаган шахс ушланди — видео
Республикадаги барча метан «заправка»лар фаолияти 2 февралдан қайта тикланади
Янгиликлар18:14 | 1.2.23
Республикадаги барча метан «заправка»лар фаолияти 2 февралдан қайта тикланади
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Янгиликлар17:11 | 1.2.23
Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсуми бошланди
Янгиликлар16:29 | 1.2.23
Орол денгизининг қуриган тубига чўл ўсимликларини экишнинг навбатдаги мавсуми бошланди
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради
Янгиликлар15:57 | 1.2.23
Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

Муҳим хабарлар

Тошкентда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

19:16 · 01.02.2023

Ўзбекистонда 2 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

17:11 · 01.02.2023

Қамчиқ ҳамда Тахтақорача довонларида кучли ёғингарчилик кузатилиб, кўрувчанлик кескин қисқаради

15:57 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёевнинг Андижонга ташрифи Бўстон туманидан бошланди — фото

14:51 · 01.02.2023

Тошкентда квартиралар нархи ошди. Энг қиммат уйлар — Мирободда

13:51 · 01.02.2023

Самарқандда бир оиланинг икки фарзанди қўлбола тузламадан заҳарланиб вафот этди

13:18 · 01.02.2023

Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди

12:51 · 01.02.2023

АҚШ «Нукус воқеалари» пайтида қонунни бузган хавфсизлик кучлари ходимларини жазолашга чақирди

12:34 · 01.02.2023

Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

11:24 · 01.02.2023

Сурхондарёда топилган ноёб айиқ боласига ном қўйиш учун танлов эълон қилинди

10:54 · 01.02.2023