Афғонистон жанубида жойлашган Қандаҳор шаҳридаги энг йирик шиалар масжидида содир бўлган портлаш билан боғлиқ видео эълон қилинди. Бу ҳақда «CCTV» хабар берди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Маълум қилинишича, сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 63 киши ҳалок бўлган. Видеокадрда қўлида автомати бўлган икки террорчининг қандай қилиб масжид томон кетаётгани ва бинога кираверишдаги соқчиларга ўқ узгани кўрсатилган. 

Бошқа кадрларда эса масжид ҳовлиси ва одамлар намойиш қилинган. Улар жангариларни кўриб, чиқиш эшиги томон қочган. Дастлаб террорчилар одамларни ўққа тутган, кейинроқ худкуш ўзини портлатиб юборган, бу эса бинодаги устунлардан баъзиларининг қулашига олиб келган.

Маълумот ўрнида, Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги шиалар масжидида 15 октябрь куни теракт содир этилгани хабар берилганди.

Аввалроқ Кобулда кучли портлаш содир бўлганди. Шунингдек, Афғонистон пойтахтида теракт юз берган ва АҚШ Кобулдаги терактдан сўнг ИШИдга қарши биринчи ҳаво ҳужумини уюштирган.