Марҳум Усмонхон Алимов дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан жой олди

Ўзбекистоннинг собиқ муфтийси, марҳум Усмонхон Алимов Иордания пойтахти Аммандаги қироллик стратегик тадқиқотлар ислом маркази 2022 йил учун эълон қилган «Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхатидан ўрин олди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, Усмонхон Алимов бир неча йиллардан буён ушбу рўйхатдан ўрин олиб келган. Жумладан, у 2021 йилги рейтинда 166-ўринни эгаллаган. Янгиланган рўйхатда Усмонхон Алимов дин ишларни бошқармаси тоифаси бўйича ўрин олган. Мазкур рўйхат 2009 йилдан буён эълон қилиб келинади ва унга мусулмон дунёсига сиёсий, мафкуравий, маданий ва бошқа йўналишлар бўйича таъсир кўрсата олган таниқли инсонлар киритилади.

Таъкидланишича, рўйхатда дастлаб топ-50 мусулмон рўйхати келтирилган. Қолган 450 нафар мусулмон эса ўз соҳаси бўйича қўшган ҳиссаси ва таъсири доирасида 13 та тоифага киритилган. Мазкур тоифалар қаторидан илмий, сиёсий, дин ишлари бошқармаси, воизлар, хайрияга ҳисса қўшувчилар, ижтимоий муаммолар, бизнес, фан ва технология, санъат ва маданият, қорилар, оав, машҳурлар ва спорт юлдузлари, экстремистлар киритилган.

Шунингдек, Марказий Осиё раҳбарларидан Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов рўйхатга киритилган. Шу билан бирга, рўйхатда Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни ҳам учратиш мумкин.

Аввалроқ Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони рўйхати маълум қилинган. Шунингдек, дунёдаги энг кўп хайрия қилувчи мамлакатлар рейтинги эълон қилинган.

Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди
Жаҳон1:25 | 18.8.22
Россияда Ҳиндистонда тарқалаётган вирус аниқланди