Икки ой олдин ажрашган Билл ва Мелинда Гейтснинг тўнғич қизи Женнифер Гейтс севгилиси — мисрлик чавандоз Найел Нассар билан турмуш қурди. Бу ҳақда Билл Гейтс ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Facebook / @Bill Gates

Хабар берилишича, тўй маросими Нью-Йорк штатида бўлган ва бир неча кун давом этган. Дастлаб жуфтлик мусулмон урф-одатларини бажарган, кейин 300 меҳмон учун зиёфат уюштирган.

Фото: «Daily Mail»
Фото: «Daily Mail»

Қайд этилишича, маросим Гейтсга 2 миллион долларга тушган. Тантанали зиёфат учун махсус жой қурилган, гулларга тўла бир нечта юк машиналари ҳамда кўп қаватли тортга буюртма берилган. Меҳмонлар орасида Нассарнинг ҳамкасби — миллиардер Майкл Блумбергнинг қизи Жоржина Блумберг ҳам бўлган.

Фото: «Daily Mail»
Фото: «Daily Mail»

Аввалроқ Билл Гейтс инсониятнинг энг катта 3 та илмий ютуғини маълум қилганди. Шунингдек, у пандемиянинг тугаши ҳақидаги тахминларга баҳо берган.