Янгиликлар - 17:33 · 19.10.2021

Ўзбекистонда бир ойлик ўртача пенсия миқдори маълум бўлди

Пенсия жамғармаси Ўзбекистонда бир ойлик ўртача пенсия миқдорини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, Президентнинг 1991–2021 йиллардаги фармонларига асосан пенсияларнинг миқдори 67 маротаба оширилган. Пенсия жамғармаси тизимида ҳисобга олинган пенсия олувчиларнинг 2016 йил 1 январь ҳолатига республика бўйича бир ойлик ўртача пенсия миқдори 421 629 сўмни ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2021 йил сентябрь ойида 924 780 сўмга етган.

Шунингдек, 2021 йил сентябрь ойида бир ойлик ўртача пенсия миқдори Тошкент шаҳрида 1 250 992 сўмни ташкил қилган. Бошқа ҳудудлар кесимида эса қуйидагича тақсимланган.

  • Навоий вилоятида 1 176 323 сўм;
  • Тошкент вилоятида 1 012 617 сўм;
  • Бухоро вилоятида 941 411 сўм;
  • Сирдарё вилоятида 936 392 сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 918 930 сўм;
  • Самарқанд вилоятида 902 172 сўм;
  • Қашқадарё вилоятида 876 728 сўм;
  • Хоразм вилоятида 870 800 сўм;
  • Сурхондарё вилоятида 850 685 сўм;
  • Жиззах вилоятида 848 930 сўм;
  • Фарғона вилоятида 836 856 сўм;
  • Наманган вилоятида 802 125 сўм;
  • Андижон вилоятида 801 640 сўм.

Таъкидланишича, 2021 йил 1 октябрь ҳолати бўйича пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 548 093 нафарни ташкил қилган. Умумий аҳоли сонидаги улуш эса 10,2 фоизни қайд этиб, бу 1991 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 64,3 фоизга кўпайган.

Ҳудудлар кесимида пенсия олувчиларнинг умумий сони қуйидагича:

  • Фарғона вилоятида 462 204 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 424 501 нафар;
  • Андижон вилоятида 374 219 нафар;
  • Тошкент вилоятида 370 149 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 354 577 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 354 344 нафар;
  • Наманган вилоятида 315 113 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 275 980 нафар;
  • Бухоро вилоятида 241 975 нафар;
  • Хоразм вилоятида 219 107 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 217 127 нафар;
  • Жиззах вилоятида 138 559 нафар;
  • Навоий вилоятида 131 965 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 103 140 нафар.

Аввалроқ Ўзбекистонда неча киши пенсия ва нафақа олиши маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 7 турдаги нафақа олувчилар сони маълум қилинган.

Bugun — LIVE