Янгиликлар - 12:21 · 19.10.2021

Ўзбекистонда таълим даражаси паст мактаблар малакали кадрлар билан кучайтирилади

Ўзбекистонда таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали кадрлар жалб қилинади. Бу ҳақда «Norma» хабар берди.

Фото: «uzdaily»

Келтирилишича, 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим сифати паст мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устама белгиланади. Шунингдек, улар қуйидаги тартибда ажратилади:

  • бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;
  • бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устама тўланади.

Таъкидланишича, таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудда камида бир йил ишлаган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар жалб қилинади:

  • таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудда камида бир йил ишлаган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар жалб қилинади;
  • таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланади ва ХТВнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
  • махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.

Шу билан бирга, махсус устама умумтаълим фанларидан бири бўйича халқаро тан олинган сертификатга ёки умумтаълим фанларини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлган тақдирда тўланади. Ҳужжат билан Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда таълим бериш учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган ва у қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Халқ таълими вазирлиги томонидан Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби;
  • таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериши учун бошқа ҳудудлардан ўқитувчи-педагогларни жалб этиш схемаси;
  • педагогларга қўйиладиган талаблар;
  • бошқа ҳудудлардан жалб қилинган ўқитувчиларни ишга қабул қилиш ва меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби.

Маълум қилинишича, ушбу ислоҳотлар Вазирлар Маҳкамасининг 15 октябрдаги «Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 646-сонли қарори асосида амалга ошади.

Аввалроқ Ўзбекистон мактабларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгилангани ва Ўзбекистонда рус мактаблари ташкил этилиши мумкинлиги хабар берилган.