Қирғизистонда 3 ўзбекистонлик эркак ёнғинда жароҳатланди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида 3 ўзбекистонлик эркак жароҳатланди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «Turmush.kg» хабар берди.

Фото: Қирғизистон ФВВ матбуот хизмати

Вазирлик маълумотига кўра, Ўш шаҳрининг Қосимбеков кўчасидаги хусусий устахонада ёнғин содир бўлгани ҳақида маълумот келиб тушган. Ёнғинни ўчириш учун 1 та ўт ўчириш гуруҳи жалб қилинган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланган 3 ўзбекистонлик эркак — 1973 йилда туғилган Ж.Н., 1991 йилда туғилган Р.Н., 1976 йилда туғилган С.А. тез ёрдам машинасида куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Қайд этилишича, беморлардан бирининг аҳволи шифокорлар томонидан ўртача оғир деб баҳоланмоқда. Айни пайтда ҳодисага нима сабаб бўлгани аниқланмоқда.

Аввалроқ Россияда 11 нафар ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган корхона бошлиғи қамалгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, мамлакатда ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилгани хабар қилинган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди