Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «AP»

Гаитида зўравонликка қарши оммавий норозилик намойишлари оқибатида тартибсизлик келиб чиқди.

Фото: «AP»

Ўрта ер денгизининг Ливия қирғоқларидан 35 миль узоқликда африкалик муҳожирлар қутқариб қолинди.

Фото: «TASS»

Қримда Россия денгиз қўшинларининг жиҳозланмаган қирғоққа тушиш машқлари бўлиб ўтди.

Фото: «EPA»

Неаполда ҳайкаллар бошига пресланган қоғоздан ясалган калла скелетлари кийдириб кетилди.

Фото: «EPA»

Лондонда Дени Вилневнинг «Дюна» деб номланган фильми премьераси бўлиб ўтди. Суратда бош роль ижрочиси Зендая Колеман.

Фото: «Getty Images»

Шотландияда кийик овлаш мавсуми февраль ойи ўртасигача давом этади.

Фото: «Getty Images»

Чилида жамоат транспортида йўлкира ҳақи ошишига қарши норозилик намойишлари тинмаяпти. Намойишчилар ижтимоий-иқтисодий тенгсизликнинг олдини олиш бўйича чоралар кўришни талаб қилмоқда.

Фото: «Anadolu Agency»

Нью-Йорк марказида акрил билан безатилган бир неча қаватли фонтан ўрнатилди.

Фото: «TASS»

Тожикистонда КХШТга аъзо мамлакатлар ҳарбийлари ўртасида машғулотлар бўлиб ўтди.

Фото: «AP»

Камбоджанинг Чамкар-ман қишлоғида болалар волейбол ўйнамоқда.