Британияга келган қочоқ қўғирчоқ, Колумбиядаги Ҳеллоуин, музокарада қатнашган «Толибон» вакили — 20 октябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Суриялик қочқин қизнинг рамзи бўлган «Кичкинтой Амал» исмли қўғирчоқ Буюк Британияга олиб келинди.

Колумбиянинг Нуэво Колона шаҳрида Ҳеллоуин байрами арафасида қовоқлар мусобақаси ўтказилди.

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Сеулда ўтаётган ADEX 2021 мудофаа кўргазмасига ташриф буюрди.

Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳрида самаритлар жамоаси Суккот байрами шарафига ўз диний ритуалларини амалга оширди.

Шри Ланкада Буддавий роҳиблар тўлин ой шарафига ибодатхоналарда ибодат қилмоқда.

Қуйи Саксонияда куз. Германия.

Британиянинг Тайнмут шаҳрида қочқинларни қўллаб-қувватлаш акцияси бўлди.

Хитойнинг Кунмин шаҳри ҳайвонот боғида фил боласи дунёга келди.

Ҳиндисстоннинг Ассам штати мактабларида таълим қайта тикланди.

Москвада ўтган Афғонистон бўйича музокараларда «Толибон» ҳукуматидан ўзбек миллатига мансуб Абдулсалом Ҳанафий ҳам иштирок этди.