Ҳуқуқшунос олимлар Абдулазиз Расулев ва Шоҳжаҳон Хўжаев «Миллий тикланиш» партиясининг ўқитувчиларга ойликни видеокузатув асосида ҳисобланадиган рейтинг балларига мувофиқ белгилаш бўйича таклифига муносабат билдирди.

 

Фото: «Маърифат»

Маълум бўлишича, «Миллий тикланиш» партиясининг бундай таклифлари кескин ҳисобланади. Қайд этилишича, таклифда энг яхши дарс берган ўқитувчи юқори, сифатсиз дарс берган ўқитувчи кам маош олиши айтилган. Олимлар ўз тадқиқотларида назоратнинг мазкур тури ижобий жиҳатлари билан бирга рейтингни аниқлашда раҳбарият томонидан суиистеъмолчилик хавфини юзага келтириши мумкин, деган хулосага келган.

Қайд этилишича, бундай ҳолат ишончсизлик муҳитини яратади ва ўқитувчи ва ўқувчилар орасида руҳий жиҳатдан ноқулайликни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, экспертлар доимий ва тўлиқ равишда дарсларни кузатиш маъмурий, инсон ва моддий ресурсларни талаб этишини таъкидлаган. Шу билан бирга, улар бундай тизимда тегишли соҳа вакили бўлган мутахассис томонидан амалга ошириладиган холис назоратни таъминлаш бўйича муаммолар вужудга келишини маълум қилган.

Мақола билан тўлиқ бу ерда танишишингиз мумкин.