Ҳуқуқшунос олимлар Абдулазиз Расулев ва Шоҳжаҳон Хўжаев «Миллий тикланиш» партиясининг ўқитувчиларга 50 ёшдан нафақага чиқиш ҳуқуқини беришга оид таклифига муносабат билдирди.

Олимларнинг таъкидлашича, эрта пенсияга чиқиш ўқитувчиларнинг моддий аҳволи сезиларли равишда оғирлашишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, бундай қарор билан асрлар давомида тарихан шаклланган, авлодлар узвийлигини таъминлашга қаратилган «Устоз–шогирд» тизими йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Мутахассилар мазкур масалани ҳал этишда ҳар томонлама таҳлил қилиш ва Ўзбекистонда бугун ўртача умр давомийлиги 74,6 ёш эканини ҳисобга олиш кераклигини таъкидлаган. Бундан ташқари, улар кўплаб мамлакатлар (Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Хитой, Японияда)да пенсия ёшини қарийб 70 ёшгача ошириш тенденциясини кузатилаётганини маълум қилган. Олимлар бу ташаббусни Россияда 2021 йил август ойида Россиянинг коммунистик партияси томонидан илгари сурилган таклифга ўхшатган. Айтилишича, бу таклифлар айрим экспертлар томонидан сайловдан олдинги популизм сифатида баҳоланган.

Мақола билан тўлиқ бу ерда танишишингиз мумкин.