Ҳуқуқшунос олимлар Абдулазиз Расулев ва Шоҳжаҳон Хўжаев «Адолат» партиясининг «Ўқитувчининг мақоми тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш ташабуссига баҳо берди.

Фото: ЎзA

Маълум бўлишича, ижтимоий масалаларга «Адолат» партияси катта урғу берган бўлиб, бу партиянинг таклифларида акс этган. Таъкидланишича, «Ўқитувчининг мақоми тўғрисида»ги қонун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида 2019 йилнинг январида муҳокамадан ўтказилган (қонун лойиҳаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган).

Кейинчалик эса у қайта ишланганидан сўнг — 2020 йилнинг ноябрь–декабрь ойларида «Педагогик ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонуни (қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган) муҳокамага қуйилган. Экспертлар «Адолат» партияси мазкур лойиҳалар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда таклифларни таҳлил қилиши ва ишлаб чиқиши мақсадга мувофиқ деган хулосага келган.

Мақола билан тўлиқ бу ерда танишишингиз мумкин.