АОКАда 20 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Мақсуд Ҳамраев олийгоҳлар қачондан бошлаб табақалаштирилган тўлов-шартномаларини тақдим қила олишлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, табақалаштирилган шартнома минимал нархлари давлат комиссияси томонидан тасдиқланиш муддати Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ 20 октябрь санасигача деб белгиланган.

Келтирилишича, ҳозирда давлат комиссияси минимал шартнома нархларини тасдиқлаб, олий таълим муассасаларига юборган ва 20 октябрдан бошлаб табақалаштирилган тўлов-шартнома учун тавсия этилганлар рўйхати тасдиқланиши кутилмоқда. Улар t-contract online тизими орқали ёки олий таълим муассасаларидан шартномаларни олишлари мумкинлиги айтилди.

Шунингдек, 20 ноябргача коронавирусга қарши тўлиқ эмланган супер контрактдаги талабаларга ҳам шартномаларида 10 фоизли чегирма қўлланиши таъкидлаб ўтилди.

Аввалроқ ДТМ олий таълим муассасаларига мурожаат қилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда олий маълумотлиларга иккинчи ва ундан кейинги таълим тартиби белгиланганди.