Янгиликлар - 15:32 · 20.10.2021

Россияда ўзбекистонлик эркак пичоқланди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркак 3 нафар ҳамюрти томонидан пичоқлангани айтилди. Бу ҳақда «Невские Новости» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, ҳодиса 20 октябрга ўтар кечаси Вавилових кўчасидаги 11-уй ҳовлисида содир бўлган. Полиция бўлимига пичоқ билан яраланган эркак ҳақида хабар келиб тушган. Фавқулодда ҳодиса жойига келган полиция ходимлари худудда ҳеч кимни аниқламаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужумга гувоҳ бўлган қўриқчи билан суҳбатлашган. Эркак уч номаълум эркак ундан тез ёрдам чақиришни сўрагани, аммо бир мунча вақт ўтгач, улар шифокорларни кутмай, кетиб қолганини айтган.

Шундан сўнг полиция номаълум шахслар 3-сонли шаҳар шифохонасига ўртача оғирликдаги пичоқ ва қорин жароҳати билан Ўзбекистон фуқаросини олиб келганини аниқлаган. Жабрланувчи ноқонуний мигрант бўлгани, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан суҳбатда у уч нафар нотаниш одам билан жанжаллашиб қолгани, шундан сўнг улар жабрланувчини калтаклаб, пичоқ билан ярадор қилганини айтган.

Таъкидланишича, видеокузатув камераларидаги ёзувларни ўрганиш давомида полиция жабрланувчи ижарадаги машинада олиб келинганини аниқлаган. Шунингдек, жароҳатланган мигрант билан бирга Россия ҳудудида ноқонуний бўлган Марказий Осиё республикасининг яна учта маҳаллий фуқароси борлиги маълум қилинган.

Тергов пайтида гумондорлар 11-уй ёнидан ўтаётганида жароҳатланган ватандошини кўргани ва ёрдам беришга қарор қилганини айтган. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ноқонуний муҳожирларни ҳибсга олган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Аввалроқ Россияда 2 нафар аёлни зўрлаган ўзбекистонлик эркак ҳибсга олингани ва Россияда 62 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилгани маълум қилинган.