Ҳуқуқшунос олимлар Абдулазиз Расулев ва Шоҳжаҳон Хўжаев «Миллий тикланиш» партиясининг Таълим инспекциясини ҳукуматдан парламентга ўтказиш бўйича таклифига муносабат билдирди.

Фото: Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, инспекцияни қайта ташкил этиш бўйича фикрини асослаган ҳолда «Миллий тикланиш»дан номзод инспекция тарбия ва таълим жараёнлари мониторингини олиб боришини, Олий Мажлисга тизимли тарзда ҳисоб бериб боришини билдирган.

Олимлар ижро ҳокимияти органи сифатида инспекция таълим сифатини назорат қилиш бўйича идоралараро тўлақонли ҳамкорлик қилиш ва бу борадаги вазифаларни амалий жиҳатдан ҳал этиш имкониятларига эгалигини қайд этган. Шунингдек, инспекция лицензияловчи орган саналиши, бундай мақомга қоида тариқасида ижро ҳокимияти органи эга бўлиши айтилган.

Таъкидланишича, Олий Мажлис қонун чиқарувчи ҳокимият органи сифатида ҳукумат, жумладан, инспекция устидан парламент назоратини олиб бориш ваколатига эга. Бу эса ҳисобдорлик мавжуд эканлигини исботлаши айтилган. Мақола муаллифлари бундай имкониятлардан мониторинг орқали фойдаланиш мушкул деб ҳисоблашини қайд этган.

Мақола билан тўлиқ бу ерда танишишингиз мумкин.