Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 3 та автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тўқнашув 20 октябрь куни соат 11:30 да туманнинг Шаҳриобод–Зафар Диёр кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Унда 1986 йилда туғилган Ю.З. бошқарувидаги «Cobalt», 1964 йилда туғилган Ш.С. бошқарувидаги «Lacetti» ва 1989 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувида бўлган «Lacetti» автомобиллари тўқнашган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Ж.Ж. бошқарувида бўлган автомобиль йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. ЙТҲ юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида тўқнашув содир бўлганди. Шунингдек, Андижонда 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилган. Ҳамда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз бергани маълум қилинган.