Дунёдаги энг баланд кузатув чархпалаги, вакцина олаётган ҳинд аёли, соҳилда машғулот ўтказаётган аскарлар — 21 октябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дубайда 1750 кишини сиғдирадиган дунёдаги энг баланд кузатув чархпалаги очилди. Чархпалак кабиналарида думалоқ ойналар ўрнатилган бўлиб, улар атрофни тўлиқ кузатиш имконини беради.

Испаниянинг Пальма оролида вулқон отилиши давом этмоқда.

Мексикада Марҳумлар куни байрами арафасида гул йиғиш жараёни

Россиялик спортчи Анжелина Мелникова Япониянинг Китакюшу шаҳрида ўтказилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

Ҳиндистон коронавирусга қарши вакцинанинг дозаси миллиарддан ошди.

4-қироллик артиллерия полкининг аскарлари Англиянинг Сальтберн соҳилида машқлар ўтказмоқда.

«Игнац» бўрони Германиянинг ғарбий қисмига етиб келди.

Юзлаб ўт ўчирувчилар вафот этган ҳамкасбининг хотирасига ҳурмат бажо келтириш учун Барселонадаги Сант Жауме майдонида тўпланди.

Sotheby’s да Фрида Калонинг «Диего ва мен» номли автопортрети сотувга қўйилди. Асар 30 миллион долларга баҳоланмоқда.

Кемеровода кузги чақирув