Фарғонада эркак хиёнат сабаб хотини ва қайноғасини пичоқлади

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эркак хиёнат сабаб хотини ва қайноғасини пичоқлади. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, эркак хорижга ишлагани кетганда аёли ёшликдаги таниши муносабат ўрнатиб,  эрига хиёнат қилган. Эр уйга қайтгач, бундан хабар топган. 2020 йил 10 ноябрь куни у хотини билан жанжаллашиб, аёлни ота уйига ҳайдаб юборган. Бироқ 4 кун ўтгач, қизига совчи келиши ва уни кутиб олиши учун аёлнинг уйга қайтишига рози бўлган.

Қайд этилишича, совчилар кетгач, эркак қайноғаси билан спиртли ичимлик ичиб, хотинидан шикоят қилган. Бунинг оқибатида эр-хотин ўртасида жанжал келиб чиққан. Қайноғаси ҳам жанжалга аралашгач, эркак ароқ шишаси билан унинг бошига урган. Сўнг ошхона пичоғи билан қайноғасининг бўйни ва кўкрагига санчган. У ерга ҳолсиз йиқилгач, хотинининг ҳам орқа кўкрак қисмига пичоқ урган. Оқибатда эркак вафот этган, аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Таъкидланишича, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди эркакни Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «ж» банди ва 104-моддаси 2-қисми «л» бандига асосан айбдор деб топиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этган. Лекин у ҳимоячиси билан бирга вилоят судига апелляция берган. Бироқ апелляция инстанцияси суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган ва апелляция шикоятини қаноатлантирмаган.

Аввалроқ Жиззахда эр қайнатасининг уйида хотинини пичоқлаганди. Шунингдек, Самарқандда эркак ярашишни рад этган аёлини ва қайноғасини пичоқлаб қўйган.

Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Янгиликлар21:12 | 5.2.23
Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар20:43 | 5.2.23
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Янгиликлар20:18 | 5.2.23
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Янгиликлар19:48 | 5.2.23
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Янгиликлар19:17 | 5.2.23
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди
Янгиликлар18:44 | 5.2.23
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023