Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ҳам ўзбекистонлик сайловчилар президентлик сайловларида фаол иштирок этмоқда. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг  Қозоғистондаги манбалари хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Қозоғистон ҳудудида Ўзбекистоннинг Нур-Султон, Олмаота ва Ақтау шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарда сайлов участкалари фаолият юритмоқда. Шунингдек, барча вилоятларда кўчма сайлов комиссиялари ишламоқда.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон фуқаролари чет элда овоз бериши учун 49 та мамлакатда 55 та сайлов участкаси ва 316 та кўчма пункт фаолият юритмоқда. Эслатиб ўтамиз, сайловда овоз бериш жараёни 08:00 да бошланган ва 20:00 га қадар давом этади. МСКнинг янгиланган маълумотларига кўра, 19,86 миллион киши сайловчилар рўйхатига киритилган, 14 та округ сайлов комиссияси тузилган. Мамлакатда расман фаолият кўрсатаётган бешта сиёсий партия номзодлари рўйхатга олинган.

Фото: «Bugun.uz»

Аввалроқ Россияда ўзбекистонликлар президент сайловида фаол қатнашаётгани акс этган видео эълон қилинганди.