Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Anadolu Agency» 

Қишлоқ аҳолиси эман шохларидан кўмир ясашга тайёргарлик кўрмоқда. 

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Бугун ўзбекистонликлар президент сайловида иштирок этди. 

Фото: «AFP»

Сайлов муҳим, лекин даладаги пахта ҳам қолиб кетмаслиги лозим. Сайлов кунида пахта даласида теримда қатнашаётган пахтакорлар.

Фото: «Reuters»

Баъзи давлатларда соқол ва мўйловга тақиқ қўйилса, Германияда соқол-мўйлов ўстириш бўйича чемпионат бўлади. Соқол ва мўйлов чемпионати–2021, Германия.

Фото: «Reuters»

Кураш мусобақаси пайтида анор сотаётган кобуллик савдогар.

Фото: «Reuters»

Мадрид кўчаларини тўлдириб юрган қўйлар подаси.

Фото: «Reuters»

Иллиноисда Ҳеллоуин учун қовоқ танлаётган болакай.

Фото: «AFP»

Москванинг Қизил майдонида юрган одамлар. Шаҳарда карантин қоидалари яна кучайтирилмоқда.

Фото: «EPA»

Лондонда Жулиан Ассанжнинг АҚШга экстрадициясига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда. У АҚШда 175 йиллик қамоқ жазоси олиши мумкин.

Фото: «AP»

Гаити пойтахтида норозилик намойишлари давом этмоқда.

Фото: «Shutterstock»

Калифорниянинг Санта Барбара соҳилларидаги денгиз чағалайлари.