Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Фото: «AP» 

Шри-Ланкада мактаб ўқувчилари мактабга киришдан олдин қўлларини ювмоқда. 

Фото: «AFP» 

Косоволик аёллар маҳаллий Ажвар деб номланган қайла тайёрлаш учун қизил қалампирларни сараламоқда. 

Фото: «Anadolu Agency» 

Бағдод маҳаллаларидаги деворларга чизилган деворий суратлар. Бир гуруҳ рассомлар шаҳарга ҳаёт бағишлаш мақсадида бу ишга қўл урган. 

Фото: «Anadolu Agency» 

Кўкрак бези саратонига чалинганларга дастак бўлиш мақсадида фаол Шаҳика Эржумен пушти шарф билан сув остига шўнғиди. 

Фото: «AP» 

Калифорнияда режиссёр Ҳалина Ҳатчинс суратга олиш жараёнида актёр Алек Болдвин томонидан тасодифан отиб қўйилди. Натижада у вафот этди. 

Фото: «Shutterstock» 

Римдаги кинофестивалда қатнашаётган актриса Гемма Чан. 

Фото: «AFP» 

Хитойдаги пиёз савдогалари. 

Фото: «Reuters» 

Лондон полицияси Инсулате Бритаин фаолини намойиш пайтида қўлга олмоқда. 

Фото: «Reuters» 

2016 йилдан буён Эронда ҳибсда сақланаётган Нозанин Зоғари-Ратклифнинг турмуш ўртоғи ва қизи Лондондаги ташқи ишлар вазирлиги олдида аёлининг озодликка чиқишига ёрдам сўраб, норозилик намойиши ўтказмоқда.

Фото: «PA» 

Англия ўтлоқларида ўтлаб юрган отлар.