Гурбангули Бердимуҳамедов Қозоғистон президентига зотдор от совға қилди — видео

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жўмарт Тўқаевга зотдор Ахалтекин оти ва ит совға қилди. Бу ҳақда «Sputnik Қозоғистон» хабар берди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Маълум қилинишича, Тўқаев икки кунлик ташриф билан Туркманистонда бўлиб, Ашхобод яқинидаги Ахалтекин от спорти мажмуасига ташрифи чоғида туркман халқи номидан давлат раҳбарига от ва ит топширилган.

«Ушбу ажойиб совға учун сизга чин қалбимдан миннатдорчилик билдиришга ижозат бергайсиз. Унинг саломатлигини шахсан ўзим текшираман, хабар олиб тураман ва, табиийки, совғангизга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўламан», — дея таъкидлаган Тўқаев Бердимуҳамедовга.

Қайд этилишича, совға топширилганидан сўнг меҳмонларга от миниш шоуси намойиш этилган. Маълумот ўрнида, Бердимуҳамедов ва Тўқаев ўртасидаги музокаралар 25 октябрь куни бўлиб, давлат раҳбарлари сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама шерикликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилади. Музокаралар якунида ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Аввалроқ Гурбангули Бердимуҳамедов «Туркманистон от устаси мураббийи» унвонига сазовор бўлгани маълум қилинган. Шунингдек, Туркманистонда «Халқ итбоқари» фахрий унвони таъсис этилгани хабар берилган.

Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
Жамият17:53 | 10.8.22
Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайланди
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият17:24 | 10.8.22
«Ҳиндистонда ғолиб бўлган шахматчиларимизни давлат мукофотлари билан тақдирлаймиз» — Шавкат Мирзиёев
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жамият, Тошкент ш.16:57 | 10.8.22
«Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради
Жамият16:37 | 10.8.22
Ўзбекистонда хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддати қисқаради
Саудия Арабистони дипломати Мисрда нутқ сўзлаётганда вафот этди — видео
Жаҳон16:01 | 10.8.22
Саудия Арабистони дипломати Мисрда нутқ сўзлаётганда вафот этди — видео
Тошкентда 27-халқаро туристик ярмарка ўтказилади
Жамият16:00 | 10.8.22
Тошкентда 27-халқаро туристик ярмарка ўтказилади