ИШИД Афғонистондаги провинциялардан бирига ўз байроғини осгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

«Etilaatroz» маҳаллий нашр манбасининг сўзларига кўра, байроқ Ўрузғон провинциясининг Дих-Ровуд туманидаги Дих-Зак аҳоли пунктига ўрнатилган. ИШИД байроқ ўрнатишдан ташқари маҳаллий аҳолини ўз таркибига ёллаш ва ҳамкорликка кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, ушбу туманнинг Зартали ва Марчи ҳудудларида яшовчи аҳоли жангарилар сафига қўшилиш таклифи ёзилган хат олган. Унда ИШИД таркибига қўшилиш эвазига 30 минг афғоний (340 доллар) таклиф қилган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати ИШИДга қарши йирик операция бошлагани маълум қилинган. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати бир нечта ИШИД жангариларини қўлга олгани ҳақида хабар берилган.